loader

ШАВВОЛ

 Ҳижрий-қамарий йилнинг ўнинчи ойи номи. Уни «кўчманчилар ойи» ҳам дейишади. Чунки бу ойда араб қабилалари кўчларини кўтариб дашту саҳроларга йўл олишган. Пайғамбар алайҳиссалом: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан шавволдан олти кун рўза тутса йил бўйи рўза тутгандек бўлади», деганлар (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий).