loader

ШАЖАРА МАСЖИДИ

Луғатда «Дарахт масжиди» деган маънони билдиради. Макка яқинидаги Жин масжиди қаршисида жойлашган. Айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрнида турган бир дарахтни чақирдилар. У дарахт Жин масжидида эди. Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳужунда эканликларида мушриклар у зотнинг даъватларини рад этишди. Шунда у зот: «Аллоҳим, бугун менга бир аломат кўрсатгинки, бундан кейин мени ёлғонга чиқарган кишига аҳамият бермай», дедилар. Сўраган нарсалари берилиб, у зотга: «Дарахтни чақиргин», дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чақирган эдилар, дарахт юриб келди-да, у зотга салом берди. Кейин амр қилгандилар, ўз ўрнига қайтиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энди бундан кейин қавмимдан бирор киши ёлғонга чиқарса, аҳамият бермайман», дедилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР