loader

ШАЙХ ХОВАНДИ ТОҲУР

Шайх Хованди Тоҳур ибн Шайх Умар Боғистоний, Мовароуннаҳрнинг атоқли тасаввуф шайхларидан. Хованди Тоҳур + ниҳоятда покиза соҳиб, маъносини билдиради. Тошкентда туғилиб, шу ерда бошланғич таълимни олган. Кейин Бухорога бориб, машҳур шайхлар Хожа Муҳаммад Бобо Сомосий, Саййид Амир Кулол, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқалар билан мулоқотда бўлиб, хожагон тариқатининг йирик вакилига айланади. Тошкентга қайтиб, одамларга илму-ирфон тарқатади, сулук юрғизади. Ўғилларидан бири Хожа Довуднинг қизидан Хожа Аҳрор Валий дунёга келган. Ҳижрий 761 (милодий 1359-1360) йили Тошкентда вафот этган, қабри Хожа Аҳрор Валий қурдирган мақбарада.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР