loader

ШАРБИЙНИЙ

Шамсуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад аш-Шарбийний ал-Қоҳирий аш-Шофеъий, замонасининг улулғ олимларидан, таниқли хатиб ва тафсир шайхи. Қоҳирада туғилиб, шу ерда илм олган. Истеъдоди ва илми етуклигидан устозлари унга дарс ва фатвога ижозат беришган. Зуҳду тақвода, илму амалда пешқадам бўлган. Унинг тўрт жилдли «Ас-сирож ул-мунир» тафсири, «Шарҳ ул-минҳож», «Китаб ут-танбиҳ» каби эътиборли асарлари бор. Ҳижрий 977 йилда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР