loader

ШАРИАТ

Луғатда «изҳор қилмоқ, баён этмоқ, йўл» бўлиб, «тўғри йўл, илоҳий йўл, қонунчилик» маъноларини англатади. Шаръий истилоҳда – Ислом динининг ҳукмлар тўплами, Аллоҳ таолонинг амр ва таъқиқлари “шариат” дейилади. Пайғамбарлар даъват этган дин асосда бир бўдса-да, улар етказган ҳукмлар, яъни шариатлар турличадир. Шунинг учун кейин келган пайғамбар даврида аввалда ўтган пайғамбар етказган ҳукмлар (шариат) бекор бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом охирги пайғамбар бўлганлари учун аввал ўтган барча пайғамбарларнинг етказган ҳукмлари (шариатлар) бекор бўлган. Пайғамбаримиз етказган ҳукмлар, яъни Ислом шариати қиёматгача боқийдир. Инсонлар манфаатини таъминлаш ва уни ҳимоя қилиш шариатнинг асосий мақсадидир. Бу ердаги манфаатдан инсон хоҳиш-истагига мос манфаат тушунилмайди, балки инсоннинг шаръий мезондаги ҳақиқий манфаати тушунилади. «Шаръий аҳком» +   Аллоҳнинг буюрган, қайтарган ёки ихтиёр этган қатъий кўрсатмаларидир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР