loader

ШАФОАТ

Луғатда «ёнини олиш, қўллаб-қувватлаш, ҳомийлик қилиш» маъноларини билдиради. Шаръий истилоҳда Аллоҳ таолодан баъзи иймонли, лекин гуноҳкор бандаларнинг гуноҳларидан ўтишни сўраш «шафоат» дейилади. Пайғамбарлар ва солиҳ кишилар (авлиё, уламо ва зоҳидлар) нинг Аллоҳ таоло изни билан шафоат қилишлари ҳақдир, собитдир. Шафоат Аллоҳ таоло томонидан берилган фазлдир. Шафоат Аллоҳ таолонинг изни билангина, У берган изн чегарасидагина бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг шафоатлари мўмин ҳолда ўлган осий ва гуноҳкор мусулмонларга бўлажакдир. Шафоат беш қисмга бўлинади: маҳшар даҳшатини енгиллаштиришни сўраб қилинадиган шафоат, саволни енгиллатиш ва ҳисоб-китоб қилмасликни сўраб қилинадиган шафоат, азоб ҳукмини ижро қилмасликни сўраб қилинадиган шафоат, дўзахдан чиқаришни сўраб қилинадиган шафоат, даражани сўраб қилинадиган шафоат.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР