loader

ШАҲИД

Луғатда «жангда қурбон бўлган» маъносини билдиради. Жанг майдонида кофир душманлар қатл қилган, шаръий ҳукуматга қарши бош кўтарган осийлар, йўлтўсарлар ўлдирган, тунда уйига кирган ўғри тош каби бирон нарса билан ҳалок қилган, жанг майдонидан жароҳатли ўлик жасади топилган одамлар «шаҳид» ҳисобланади. Бир мусулмон киши томонидан қасд қилиб кескир қурол билан ноҳақ ўлдирилган мусулмон ҳам шаҳид саналади. Юқоридагиларнинг шаҳид бўлиши учун улар балоғатга етган, ҳайз, нифос, жунубликдан пок бўлиши, ҳаётдан наф кўрмай жони узилган бўлиши керак. Шунингдек, шариатда туғиш пайтида ўлган, касаллик туфайли қорни шишиб ўлган, том босиб ёки сувда чўкиб ҳалок бўлганлар ҳам шаҳидга тенглаштирилган. Шаҳидларнинг қонли кийим-бошлари ечилмай, жасади ювилмай, жанозалари ўқилиб дафн этилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР