loader

ШАҲРИЁР ПАРҲЕЗКОР

Шаҳриёр Парҳезкор, Эроннинг машҳур  қориларидан ва Қуръон билимдони. 1964 йилда Теҳронда туғилган. Руҳоний оилада ўсиб-тарбияланган. Қуръонга ҳаваси жуда эрта уйғонган, ота-онанинг рағбати билан бир ойдаёқ Қуръон ўқишни ўрганиб олган. Машҳур қорилардан сабоқ олиб, Қуръон қироати усулларини, тажвид ва тартилга риоя қилишни пухта ўрганди. Қуръон морфологияси ва синтаксиси билан ҳам шуғулланди. Тўрт йилда Қуръонни тўла ёдлади. 1983 йилда Эрон Ислом Республикасида бўлган қориларнинг халқаро танловида қироат ва Қуръон илмлари бўйича биринчи ўринни олди. 1985 йилда Саудия Арабистонидаги халқаро танловда иккинчи ўринга муносиб кўрилди. Кейинчалик аввал Эронда, 1992 йилда эса Саудия Арабистонида бўлган халқаро танловларда ғолибликни эгаллаб, жаҳондаги энг кучли қорилардан эканини исботлади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР