loader

ШАҲРИСТОНИЙ

Муҳаммад ибн Абдулкарим аш-Шаҳристоний, шофеъийлик мазҳаби йирик фақиҳи, файласуф ва муаррих. Милодий 1075 йилда Эроннинг Хуросон вилоятидаги Шаҳристонда туғилган. Ашъарийлар мазҳабига мансуб бўлган. Ўндан ортиқ асар, шу жумладан Қуръони каримга тафсир ёзган. Унинг «Ибн Сино билан баҳс», «Китаб ул-милал ван-ниҳал» каби асарлари Ислом тарихига оид машҳур ва мўътабар асарлардан саналади. Милодий 1153 йилда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР