loader

ШИАЛИК

Луғатда «гуруҳ, тарафдорлар» деган маъноларни билдиради. Исломдаги суннийликдан кейин турадиган асосий йўналиш номи. Ҳозир жаҳондаги мусулмонларнинг қарийб 8 фоизи шиалардир. Шиалик милодий 7-аср ўрталарида халифа Али ибн Абу Толиб (к.в.) тарафдорларидан иборат сиёсий гуруҳ сифатида пайдо бўлган. Аср охирларига келиб, Ироқ ва Эронда кенг тарқалди ва мустақил диний йўналишга айланди. Шиалар ақидада, ибодат рукнларида, маросим ва одатларда суннийлардан маълум даражада фарқ қилади. Шиалик жаъфарийлар, исмоилийлар, зайдийлар, дурузлар каби бир неча мазҳабларга бўлинган. Шиалар ёшлигида бедарак йўқолган 12-имом Муҳаммад ал-Маҳдийни «яширинган» ҳисоблашади ва замон охирлаганда унинг қайтишини ва адолат ўрнатишини кутишади. Шиалик ҳозирги вақтда Эронда ҳукмрон эътиқод саналади. Шунингдек, шиалик Ироқ, Афғонистон, Сурия, Ливан, Ҳиндистон, Покистон, Озарбойжон, Тожикистонда ҳам тарқалган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР