loader

ШИА КИТОБЛАРИ ВА ТАРИҚАТЛАРИ

Шиа диний адабиётлари орасида милодий 10-11 асрларда ёзилган тўртта китоб  алоҳида ҳурматга эга. Уларнинг биринчиси "Ал-Кафифи илм ад-дин" бўлиб,  буюк олим Муҳаммад ибн Яъқуб ал-Қулайний томонидан ёзилган. Китоб шиаларнинг 16 мингдан кўпроқ  анъаналари баёнини ўз ичига олади."Китоб ал Ядҳуруҳ ал-фақиҳ" ("Ҳар ким ўзига  қози") деб номланган иккинчи китоб ибн Бобуя номи билан машҳур бўлган  ибн Мусо ибн Бобувайҳий қаламига мансуб. Бу китоб 4496 анъанадан иборат.  Учинчи ва тўртинчи китоблар суннийлар ва шиалар бирдек  ҳурмат қиладиган атоқли олим  Муҳаммад ибн  Ҳасан ат-Тусий томонидан ёзилган. "Таҳзиб ал-Аҳком" ("Қозилар шарҳи") ва машҳур ""Истибсар" китобларидир. Шуни ҳисобга олиш керакки,  ҳар  қандай мазҳаб сингари шиалар ҳам алоҳида ҳолатларига эгалар.  Уларда  замонавийликка мойиллик (модернизм), кескин чора-тадбирларга тарафдорлик ҳам мавжуд.  Суннийларга яқин турган зайдийлар фикрича,  имомларга  юксак мартабани Аллоҳ таоло  ато  қилган, бироқ  улар илоҳий мавжудотлар  бўлмаган. Бошқалар эса  имомлар барча сингари  оддий, лекин Аллоҳ таоло назари тушган, илоҳий нур билан руҳлантирилган инсонлар бўлганига қатъий ишонишади. Шундан кейин асосий вакиллари друзийлар, исмоилийлар, қарматийлар, ботинийлар ва нусайрилар бўлган оқимлар пайдо бўлди, улар имомлар Аллоҳ таолонинг тимсоли эканига иймон келтиришди. Шу жиҳатдан ҳам шиаларнинг бу тоифаси бошқа мусулмонларга кам  ўхшайди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР