loader

ШИБЛИЙ

Абу Бакр Дулаф ибн Жаҳдар (Ибн Жаъфар) аш-Шиблий, бағдодлик машҳур тасаввуф шайхларидан. Милодий 861 йилда Самаррада туғилган. Отаси ва акаси халифа ҳузурида мансабдор бўлишган. Шайх Шиблий ҳам халифа Муваффақнинг ҳожиби, Шимолий Эрондаги Дамованд вилояти волийи вазифаларида ишлаган. Кейин ҳамма нарсадан воз кечиб, сўфийликни афзал кўрган. Ўта тақводор, зоҳид ва обид зот бўлган. Қуръон ва фиқҳ илмида замонасининг етук олимларидан эди. Бир қанча сўфиёна шеърлари, тасаввуфга доир рисолачалари бор. Милодий 946 йилда Бағдодда вафот қилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР