loader

ШИРК

Луғатда «шерик» сўзига ўзакдош бўлиб, истилоҳий маънода Аллоҳ таолога улуҳиятда, рубубиятда жонли-жонсиз нарсаларни шерик қилиш «ширк» дейилади. Яъни, Аллоҳдан бошқага ибодат қилиш, Ундан ўзгалардан ҳожатларини раво қилишини сўраш, яхшилик ва ёмонликни Аллоҳдан бошқадан кўриш ширк ҳисобланади. Бундай қилганлар "мушрик" дейилади. Бутпарастлар, ой, қуёш, юлдузларга топинувчилар, оташпарастлар, даҳрийлар, санамларга сиғинувчилар, ҳодисаларда Аллоҳдан бошқа бир кучнинг ҳам таъсири бор, деб ўйловчилар мушриклардир. Мушриклар ҳам кофирлар каби дўзахдан жой олади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР