loader

ШИС АЛАЙҲИССАЛОМ

Одам алайҳиссалом вафотидан кейин Шис алайҳиссалом пайғамбар бўлган. Аллоҳ таоло унга эллик саҳифа юборган. Шис алайҳиссалом ана шу саҳифаларга биноан одамларни Аллоҳнинг ягоналигига ишонишга, Унга ибодат қилишга чақирди, исён йўлларида изғиб юрган қавмини ҳақ йўлга даъват қилди. Аммо қавм барибир исённи кучайтираверди. Тарихда кофирларга қарши илк қилич кўтарган ҳам Шис алайҳиссалом бўлди ва Аллоҳнинг амрларига амал қилмаганларнинг қаттиқ жазосини берди. Аммо у вафот этгач, қавми яна ҳою-ҳавасга берилиб кетди, Аллоҳга ширк келтириб, бутга сиғина бошлади. Аллоҳ таоло бандаларига яна раҳм қилди, Ўзини танитиш, исёнкор қавмларга ҳақиқатни билдириш учун Идрис алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборди. Шис алайҳиссалом Одам алайҳиссалом ёнига дафн этилган. (Шис алайҳиссалом номи Қуръонда зикр қилинмаган, аммо Аллоҳ томонидан 50 саҳифа юборилган пайғамбар сифатида ушбу китобда дарж этилди)

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР