loader

ШОЗУРВОН

Хатим томондан ташқари матоф ери ёнида, Каъба девори остида кўтарилиб қўйилган жойлар Шозурвон дейилади. Каъбанинг аслидан бўлган саҳна шозурвон эмас. Шозурвон у ердан 13 см. баландликда, энига 45 см. ҳажмдадир. Зиёратчилар у ерда Аллоҳга тазарру қилиб дуо этишади. Шозурвон Иброҳим алайҳиссалом пойдевор қурган пайтларида Каъба деворидан деб ҳисобланган. Қурайш эса Каъба девори пойдеворини қураётиб, ер устига чиқиб қолганида уни ноқислигича қолдирган. Баъзи ривоятларда келишича, Абдуллоҳ ибн Зубайр шозурвонни Каъба деворига сув тегишидан ҳимоя қилиш ва унда михлаб қўйилган ҳалқаларга Каъбапўшнинг ипларини боғлаш учун қурдирганлар. Яна одамлар Каъба девори ва пардасига издиҳом пайтида суркалиб зарар беришларидан ҳимоя мақсадида ҳам барпо этилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР