loader

ШОМ ФАТҲИ

Ярмуқ яқинида византияликлар устидан қозонилган  ғалаба мусулмонларнинг Шом жабҳасидаги ҳужумларини тўхтатмади. 635 йили жаҳонгир Холид Дамашқни  забт қилди.  У енгилганларга  нисбатан  ғоят адолатли муносабат кўрсатиб, бу борада мусулмон зобитлари учун намуна бўлиб қолди. Ёрмиқдан кейин янги бош  қўмондон  Абу Убайда ибн Жарроҳ ёрдамчиси Холид ибн Валид билан Шомдан чиқиб кетиб, насронийларнинг муқаддас шаҳри Қуддусни  қамал қилди.  Абу Убайда бир томондан, Холид иккинчи томондан ҳужумга  ўтишди. Насроний коҳини Абу Убайдани қуршовга олиб, шаҳарга бошлаб кирган бир пайтда Холид ҳам жангда ютиб чиқди. Мусулмонларнинг иккала қуролли кучлари шаҳар марказида учрашдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР