loader

ШОШИЙ, АБУ БАКР

Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад аш-Шоший, Мовароуннаҳрнинг таниқли фақиҳларидан. Милодий 1038 йилда Шош (Тошкент)да туғилган. Бағдодда таҳсил олган. Кейинчалик машҳур Низомийя мадрасасида мударрис бўлган. «Ҳилят ул-уламо», «Ал-мўътамад», йигирма жилдли «Аш-шофий» ва бошқа асарлари машҳур. Бундан ташқари унинг Қуръон, ҳадис, тилшуносликка оид китоблари ҳам бор. 1144 йилда Бағдодда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР