loader

ШУАЙБ АЛАЙҲИССАЛОМ

Шуайб алайҳиссалом, Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан. У Иброҳим алайҳиссалом оловга отилган куни иймон келтириб, у билан Шомга ҳижрат қилган бир қабилага мансуб бўлиб, бувиси Лут алайҳиссаломнинг қизи эди. Шуайб алайҳиссалом ҳам Иброҳим алайҳиссалом дини асосида Мадян (Мадоин) ва Айка аҳолисини ҳақ динга даъват этди. Бу қавм савдо-сотиқда ҳийла қилар, тарозидан уриб қолар, шу йўл билан пул топар эди. Халқ Шуайбнинг насиҳат-даъватларини тингламади ва Аллоҳнинг азобига гирифтор бўлди. Ўлкада етти кун ҳаво жуда қизиб кетди, ҳатто сувлар қайнади. Сўнгра осмонда булут пайдо бўлганини кўриб, ҳамма унинг остига тўпланди. Шунда булутдан олов ёғилиб, залолатдаги Айка аҳолиси тамоман ёниб кетди. Мадян аҳолиси эса даҳшатли қичиқриқ овозидан шу заҳоти ҳалок бўлди. Шуайб алайҳиссалом иймон келтирганларни олиб Маккага жўнади ва вафотига қадар шу ерда қолиб, ибодат билан машғул бўлди. Қуръони каримда унинг ҳақида бир неча ояти карималар бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР