loader

ШУАРО

Луғатда «шоирлар» деган маъноси бор, Қуръони каримнинг йигирма олтинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 227 оятдан иборат. Сурада Қуръони каримнинг Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган очиқ оятлардан иборат эслатма экани, у мушриклар айтганидай чўпчак ёки шоирлар битган шеър эмас, балки Жаброил алайҳиссалом орқали Аллоҳ томонидан инсониятга юборилган илоҳий Китоб экани ҳақида сўз боради. Аввал ўтган барча пайғамбарлар ягона Аллоҳга иймон келтириб, Унинг ўзигагина итоатга даъват қилишгани, уларни ёлғончи қилган кимсалар топган оқибат-ҳалокатлар тасвирланади. Сурада Аллоҳ таолонинг шоирлар ҳақидаги сўзлари ўрин олгани сабабли у Шуаро сураси деб аталган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР