loader

ШУКР

Луғатда «миннатдорлик» маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда яхшилик қилувчининг яхшилигини мамнунлик билан эътироф этиш «шукр» дейилади. Шукр уч хил: қалб шукри, тил билан шукр, амалий шукрдан иборат. Ҳар бир  инсон ўзининг тириклиги, куч-қуввати, соғ-омонлиги, бойлиги ва мансаби, ато этилган барча неъматлар Аллоҳдан эканини билиб, иқрор бўлиши қалб шукридир. Шукрнинг бу тури барчага фарздир. Ҳамиша Аллоҳдан миннатдор бўлиш, Унга ҳамду санолар айтиш тил шукридир. Тоат-ибодатда давомли бўлиш, солиҳ амаллар қилиш, гуноҳлардан сақланиш амалий шукрдир. Инсонларнинг ўзаро муносабатидаги шукр яхшиликларни ёқлаш, эзгу ишларда амалий ёрдам кўрсатиш билан адо этилади. Шукрнинг миқёси + қаноат, тежамкорлик, розилик ва мамнуниятдир. Шукрнинг акси ношукрлик, яъни куфрони неъматдир. Ношукрлик мезони эса ҳирс, исроф, ҳурматсизлик, ҳаром-ҳаришни ажратмай тўғри келганини истеъмол қилишдир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР