loader

ШЎРО

Луғатда «маслаҳат» деган маънони билдиради, Қуръони каримнинг қирқ иккинчи сураси номи, Маккада нозил қилинган, 53 оятли. Бу сурада Қуръони карим Аллоҳ таоло томонидан туширилган илоҳий ваҳий экани, барча пайғамбарлар келтирган шариатлар моҳият жиҳатидан бирлиги + ёлғиз Аллоҳга сиғинишга буюрилгани, мўминлар қўрқув ва умид билан кутаётган, кофирлар инкор этаётган қиёмат куни ҳақ экани ҳақида сўз боради. Аҳли иймон ҳар ишда маслаҳат-кенгаш билан иш тутиш хислатига даъват этадиган оятлар мавжуд бўлгани учун бу сура шундай номланган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР