loader

«ШЎРОИ ИСЛОМИЯ»

Маърифатпарвар олим Мунавварқори Абдурашидхонов бошчилигида 1917 йил 14 мартда Тошкентда тузилган Туркистон тараққийпарвар зиёлиларининг ижтимоий-сиёсий ташкилоти номи. Унинг фаолиятида Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919), Мустафо Чўқай ўғли (1090-1941), Аҳмад Закий Валидий Тўғон (1890-1970) кабилар катта хизмат қилишган. Ташкилот ташаббуси билан Бутунтуркистон мусулмонларининг биринчи қурултойи ўтказилган. Унда қабул қилинган (1917, апрел) ташкилот дастурида ўлка мусулмонлари ўртасида ислоҳот ўтказиш ғоясини тарқатиш, барча мусулмонларни ягона фикр ва маслак атрофида бирлаштириб, Туркистонга мухторият мақомини бериш учун курашиш вазифаси қўйилган. Ташкилот «Шўрои Ислом» номи билан жарида ҳам чиқарган. Аммо тараққийпарвар зиёлилар (жадидлар) билан анъанавий айрим уламолар (қадимчилар) ўртасидаги келишмовчилик туфайли ундан ажралиб чиққан бир гуруҳ уламолар «Шўрои уламо» жамиятига асос солишди (1917, июн). Туркистондаги совет режими 1918 йил бошида «Шўрои Исломия» ташкилотини умуман тақиқлади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР