loader

«ШЎРОИ УЛАМО»

1917 йил июнида «Шўрои Исломия» ташкилотидан ажралиб чиққан Туркистон уламолари жамияти номи. Жамиятнинг Тошкент, Қўқон, Самарқанд шаҳарларидаги шўъбалари фаол иш олиб борган. Жамият дастури ва низомига кўра ички сиёсий тузилмада шариат қонунларига қатъий риоя қилиш, миллий-диний қадриятларни асраб қолишга даъват этилган. Жамият «Ал-изоҳ», «Ал-ислоҳ» журналларини нашр этган. Унинг ташаббуси билан Тошкентда Туркистон ва Қозоғистон мусулмонлари қурултойи ўтказилган (1917 йил, сентябр). Унда «уламочилар» ва «шўрои исломиячилар» ўзаро бирлашиб, ягона «Иттифоқи муслимин» сиёсий партиясини тузишди. Жамият соф мусулмон мухторияти ғоясини илгари сурди ва совет тузумига қарши фаол кураш олиб борди. Бу босқинчи тузум 1918 йил бошида жамият фаолиятини тақиқлади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР