loader

ЮСУФ АЛАЙҲИССАЛОМ

Қуръони каримдаги Юсуф алайҳиссалом қиссаси энг гўзал қиссалардандир. Юсуф + Яъқуб алайҳиссаломнинг ўн икки ўғли ичида энг суюмлиси эди. Ҳасадгўй акалари фитнаси билан кўп азоб-уқубатлар тортди, Мисрда қул қилиб сотилди, зиндонга ташланди. Кейин Мисрда хазиначи, шаҳар ҳокими вазифаларига тайинланди. Узоқ айрилиқдан сўнг отаси билан учрашди. Юсуф алайҳиссалом кўп йиллар ҳокимлик қилди, 110 ёшида Мисрда вафот этди. Бани Исроил Мусо алайҳиссалом билан бирга Мисрдан Фаластинга қайтаётганида унинг жасадини ҳам «Тобути сакина»да Фаластинга олиб келган. Қуръони каримда Юсуф алайҳиссалом ҳақида бир неча оятлар ва 111 оятли Юсуф сураси бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР