loader

ЮСУФХОН ШОКИР

Юсуфхон Олимхон тўра ўғли Шокир, Ўзбекистоннинг таниқли дин арбоби ва олимларидан. 1926 йили туғилган. Отаси Олимхон тўрадан илк сабоқни олган, 1948-1955 йилларда Бухородаги Мир Араб мадрасасида, 1955-1961 йилларда Мисрдаги «Ал-Азҳар» дорилфунунининг араб тили куллиётида таҳсил олган. 1961 йилдан Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси халқаро бўлими мудири, 1975-1997 йилларда танаффуси билан диний идора раисининг ноиби, 1997 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бош маслаҳатчи вазифаларида ишлади. 1975 йилда Москвада номзодлик ишини ҳимоя қилгач, Бухородаги Мир Араб мадрасасида, Тошкент Ислом маъҳади (институти) да тафсир ва ҳадис, араб адабиёти, балоғат фанларидан талабаларга билим берган. Араб, инглиз, турк, форс тилларини мукаммал билган. Унинг «Исломий эътиқод», «ислом шариати асослари» ва бошқа асарлари бор. 2000 йилда Тошкентда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР