loader

ЮСУФ ХОС ҲОЖИБ

Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний, Мовароуннаҳрнинг атоқли Ислом адибларидан. Милодий 1016 (ёки 1020) йилда Боласоғунда туғилган. Унинг мусулмон ахлоқ-одобига доир туркий тилдаги олти ярим минг байтли «Қутадғу билиг» (Саодатга элтувчи билим) асари машҳур. Асар туркча Шоҳнома, Ислом маънавиятининг бадиий-фалсафий, ижтимоий-ахлоқий қомуси деб тан олинган. Вафоти санаси номаълум.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР