loader

ЯЛАМЛАМ

Ҳаж ва умра қилувчиларнинг эҳромга кириш мийқотлардан бирининг номи. Ҳозирги пайтда у Саъдийя дейилади. Бу жой Яман аҳлига ва шаҳарнинг жанубидан ўтувчилар учун мийқотдир. Маккаи мукаррамадан 100 км. Жанубда жойлашган. У ерда қадимий масжид бор. Макка билан Жозон ўртасига асфалт ётқизилганидан кейин Лайс йўли орқали бу ерга етиб келиш қийин бўлиб қолди. Ҳаж ва умра қилувчиларга енгиллик яратиш мақсадида мийқотнинг ғарбий томонига масжид қурилди.