loader

ЯМАН

Араб жазирасидаги ўлканинг номи, қулай иқлимга эга ясси тоғлар мамлакати.   Кенг яшил водийларда буғдой, тариқ ва арпа ўсади. Тоғ ёнбағирларида токзорлар, мевали боғлар, хурмозор, ўрикзор, анорзор ва ёнғоқзорлар бор. Шунингдек, мокко қаҳваси ҳам экилади, уни етиштиришда Яман асрлар бўйи машҳур бўлиб келди ва ҳозир ҳам донг таратмоқда. Яманликлар ҳамиша Арабистоннинг энг бой табақаларини  ташкил қилиб келишган. Қадимда Яман юксак даражада ривожланган ўз маданиятига эга бўлгани маълум. Яманликларни Исломгача ҳимёрлар деб аташарди. Улар Пайғамбар дунёга келишларидан анча илгариёқ Рим билан савдо алоқалари олиб боришган.