loader

ЯЪҚУБ АЛАЙҲИССАЛОМ

Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан яна бири Яъқуб алайҳиссалом Исҳоқ алайҳиссаломнинг ўғли эди. Яъқубнинг (а.с.) лақаби Исроил эди, унинг ўн икки нафар ўғли ва зурёдлари «Бани Исроил» деб аталган. Катта ўғлининг исми Яҳудо бўлган, унинг авлодлари яҳудийлар деб ном олган. Отаси вафотидан кейин Яъқуб алайҳиссаломга нубувват берилди ва у ота ишини давом эттириб, халқини Аллоҳ йўлига даъват қилди. Ўн икки ўғли ичида Юсуф исмли ўғлини севар, акалари ҳасад туфайли уни ёқтиришмасди. Бир куни улар Юсуфни бўри еб кетди, деб қудуққа ташлаб кетишди. Ота узоқ йиллар Юсуфдан ажраб қолса ҳам чиройли сабр қилди. Унинг дардида кўзлари ожиз бўлиб қолди. Анча йиллардан кейин ота-бола учрашишди, Яъқуб алайҳиссаломнинг кўзлари очилди. Сўнгра ўғиллари билан Мисрга кетиб, у ерда ўн етти йил яшади. Қуръони каримда Яъқуб алайҳиссалом ҳақида бир неча ояти карималар бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР