loader

ЯҚИЙН

Луғатда «шак-шубҳа бўлмаган» деган маънони билдиради. Истилоҳда эса ҳужжат ва бурҳон (далил)га эҳтиёжи бўлмаган иймон қуввати билан ҳақиқатни кўрмоқ «яқийн» деб аталади. Яқийн + диннинг аввали, шак-шубҳадан холи бўлиш, шак-шубҳасиз аниқ билиш ҳолатидир. Қуръони карим тафсирида «ўлим» маъносида ҳам шарҳланган. Яқийн уч қисм бўлади: илмал-яқийн, айнал-яқийн, ҳаққол-яқийн. Масалан, ширин кулчани таърифлаб бериш + илмал-яқийн, уни пишган ҳолда патнисда тайёр ҳолда кўриш + айнал-яқийн, уни еб кўриб мазасини билиш + ҳаққол яқийн бўлади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР