loader

ЯҲЁ АЛАЙҲИССАЛОМ

Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан. У Закариё алайҳиссаломнинг ўғли, Бани Исроилга пайғамбар қилиб юборилган. Яҳё алайҳиссалом Мусо алайҳиссалом шариати, яъни Таврот асосида қавмини ҳақ йўлга даъват қилди. Исо алайҳиссаломга Инжил нозил бўлгач, у ҳам Инжилга амал қила бошлаган. Тафсирчилар унинг Биби Марям билан холавачча эканини, Исо алайҳисалом билан яқин муносабатда бўлганини айтишади. Қуддуслик Хиродос деган раис (ҳукмдор) ўз укасининг қизига уйланмоқчи бўлди. Яҳй алайҳиссалом бу иш Исо шариатида ҳаром бўлгани учун уларнинг никоҳини қилмади. Бундан қиз ва унинг онаси ғазабланиб, раис Хиродосдан Яҳё алайҳиссаломни ўлдиртиришни сўради. Ҳазрати Яҳё ўттиз икки ёшида шаҳид бўлди. Қуръони каримнинг ўн бир жойида Яҳё алайҳиссалом ҳақида ояти карималар келган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР