loader

ҚАДАРИЯ МАЗҲАБИ

Исломдаги адашган мазҳаблардан бирининг номи. Бу мазҳабдагилар бандалар ўз ишларини қилишга қодир, шунинг учун улар яратувчидир, деб эътиқод қилади. Улар мазкур масалада жабрия мазҳабига тамоман зид фиркдадир. Қадария мазҳабидагилар қадарни инкор қилишади, инсон ўз амалини ўзи халқ қилади, Аллоҳ таолонинг бу ишга ҳеч дахли йўқ, дейишади. Улар ҳар бир яхшилик ёки ёмонлик Аллоҳнинг тақдири билан бўлишини инкор қиладилар. Улар наздида банданинг иши Аллоҳнинг қадари, илми ва иродаси билан бўлмас эмиш. Бу фикрга мўътазила мазҳаби ҳам қўшилган. Аҳли сунна вал жамоа уламолари қадария мазҳаби далилларига кучли раддиялар беришган.