loader

ҚАЗО

Луғатда «тугатди, йўқ қилди» деган маъноларни билдиради. Истилоҳда Аллоҳнинг банда умрини тугатгани, нуқта қўйгани ҳақидаги илоҳий ҳукми «қазо» дейилади. Уламолар таърифига кўра, қазо Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсанинг келажакда қандай бўлишини азалдан билишидир. Қазо ва қадар ақидаси Аллоҳга иймон келтириш асосидаги Ислом ақидаси саналади. Қазо ва қадарга иймон бўлмаса, Аллоҳга бўлган иймон тугал ҳисобланмайди. Илоҳий қазони инкор этиш куфрдир, қадария фирқаси уни инкор этган. Намозни вақтида ўқимай ўтказиб юбориш , инсоннинг вафот этиш соати ҳам урфда «қазо» дейилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР