loader

ҚАЙС ибн ОСИМ

Абу Али Қайс ибн Осим Мунқирий ат-Тамимий (р.а.), саҳобий,  арабларнинг тадбирли амирларидан. Шижоат ва ҳалимлик билан ном чиқарган, жоҳилият пайтида шоир ва саййидлик билан машҳур бўлган эдилар. Исломдан олдин ҳам хамрни ўзларига ҳаром қилганлар. Ҳижратнинг 9 йили Тамим қабиласидан Расулуллоҳга (с.а.в.) элчи бўлиб келиб, ўша йили Исломга кирганлар. Пайғамбар алайҳиссалом бу кишини қавмидан садақаларни йиғишга масъул этиб тайинлаганлар. Расули акрамдан бир неча ҳадис ривоят қилганлар. Ҳаётлари охирида Басрада истиқомат тутдилар, жами 33 та фарзандлари бўлган. Ҳижрий 20 (милодий 640) йили Басрада вафот этдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР