loader

ҚАМАР

Луғатда «ой» деган маънони билдиради, Қуръони каримнинг эллик тўртинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 55 оятдан иборат. У Пайғамбар алайҳиссаломга ато этилган мўъжизалардан бири + Ойнинг бўлиниши ҳақидаги ояти карима билан бошлангани учун Қамар деб номланган. Сурада барча одамлар «гўё ёйилган чигирткалар каби қабрларидан чиқиб келадиган» қиёмат куни ва у кунда рўй берадиган даҳшатли ҳодисалар тасвирланади. Бу сурада ҳам ўтмишдаги ўзларига юборилган пайғамбарларни ёлғончи қилган қавмларнинг мана шу дунёдаёқ ҳалокатга дучор этилганлари уқтирилган ва уларнинг охиратда кўражак азоб-уқубатлари янада даҳшатлироқ экани тўғрисида ҳам хабар берилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР