loader

ҚАСАС

Луғатда «қисса» деган маънони билдиради, Қуръони каримнинг йигирма саккизини сураси номи, Маккада нозил бўлган, 88 оятдан иборат. Мазкур сура ўз маъно-моҳияти билан Шуаро ва Намл сураларининг давомидир. Унда инсонлар ибрат олишлари учун икки золим кимсанинг кирдикорлари ва топган оқибатлари ҳақида ҳикоя қилинади. Улардан бири салтанатига қувониб ўзини худо дейишгача борган золим ва мустабид подшоҳ Фиръавн бўлса, иккинчиси топган мол-давлатига маст бўлиб, дину-диёнатни унутган Қорундир. Қуръон улардан бирини сув, иккинчисини ер ютгани ҳақида хабар беради. Сурада Аллоҳ таолонинг суюкли пайғамбари Мусо алайҳиссаломнинг ҳаёт йўллари бошқа сураларга нисбатан муфассал ва мукаммал берилгани учун у Қасас деб номланган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР