loader

ҚАТОДА ибн НЎЪМОН

Қатода ибн Нўъмон ибн Зий (р.а.), саҳобалардан. Ақобада етмиш саҳоба билан қатнашган чавандозлардан бўлиб, Бадр, Уҳуд маъракаларда иштирок этганлар. Уҳуд куни кўзларига найза тегиб оқиб тушган. Ҳайсам ибн Адий оталаридан қилган ривоятда келтирилишича, ўша куни Қатоданинг кўзлари балога гирифтор бўлди. Кўзлари қўлларида эди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Эй Қатода, бу нима?», деган эдилар, у киши: «Кўриб турганингиздек эй Аллоҳнинг расули!», деб айтдилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): «Агар хоҳласанг сабр қил, сенга жаннат бўлади. Агар хоҳласанг, уни ўз ўрнига қайтариб Аллоҳга дуо қиламан, асл ҳолига келади», дедилар. Қатода: «Аллоҳ номига қасам, эй Аллоҳнинг расули! Жаннат энг яхши мукофот ва энг яхши макон, лекин мен аёлларни севиб қолишга мубтало бўлганман. Улар мени ғилай дейишларини хоҳламайман. Кўзимни кўришини қайтармасангиз ҳам унинг ўзини чиройли ҳолда аслига қайтариб қўйинг ва мен учун жаннатни сўранг», дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Айтганингдек қиламан, деб қўллари билан ушладилар-да ўрнига қайтариб қўйдилар. То у киши ўлгунича энг чиройли кўзлилардан бўлиб қолдилар. Ва жаннатга киришини ҳам дуо қилдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР