loader

ҚАФФОЛ ШОШИЙ

Абу Бакр Али ибн Исмоил Қаффол аш-Шоший, Мовароуннаҳрнинг машҳур олимларидан, муҳаддис ва фақиҳ. Милодий 903 йилда туғилган. Қаффол-қулфсоз лақаби билан танилган. Самарқанд, Бухоро, Термизда таҳсил олган. Кейин илм талабида Хуросон, Ироқ, Ҳижоз, Шом ва бошқа ўлкаларга саёҳат қилган. Абу Жаъфар ат-Табарий, Абу Мусо ал-Ашъарий унга устозлик қилишган. Унинг «Одоб ул-қози», «Одоб ул-баҳс», «Ҳусни жадал» каби асарлари бор. Милодий 976 йилда Шош (Тошкент) да вафот қилган, қабри Ҳасти Имом даҳасида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР