loader

ҚИБЛА

Мусулмонлар намоз ўқишда юзланиб турадиган томон «қибла», дейилади ва бу Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги энг улуғ ибодатхона – Масжидул-Ҳаромдаги Каъба ўрнашган жойдир. Каъба ва у жойлашган масжид Масжидул-Ҳаром, яъни уруш жанжал, фисқ ишлар ҳаром қилинган макон, дейилади. Уни «Байтуллоҳ» (Аллоҳнинг уйи) ва «Байтул-атиқ» (Қадимий уй), ҳам деб аташади. Исломнинг илк даврида мусулмонлар Қуддуси шарифдаги Масжид ул-Ақсо тарафга қараб намоз ўқишарди. Кейинчалик Қуръони карим ҳукми билан Каъба тарафга юзланиб ўқишга амр бўлди. Намозхон ибодатда юзини қиблага қаратиб туради. Қибла қайси томонда эканлигини сўраш имкони бўлмаса, дили тортган томонни ҳеч иккиланмай қибла, дея жазм қилиб ўқийверади. Кейин нотўғрилиги билинса ҳам, намозини қайта ўқимайди. Бизнинг Мовароуннаҳрга нисбатан қибла жануби-ғарб томонда бўлиб, компас мили ғарб нуқтасидан 14 даража чап томонга қайтиши керак. Ислом динида қибла ва унинг томони улуғланади. Қиблага қараб оёқ узатиб ўтириш ва ётиш, ҳожат ушатиш қаттиқ одобсизлик саналади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР