loader

ҚИЁМАТ

Луғатда «тик туриш» маъносини англатади, чунки ўша кунда ҳамма қабридан тик туриб тирилиши сабабидан шундай номланган. Бундан ташқари қиёматнинг «ҳисоб-китоб куни», «маҳшар куни», «охират куни», «эртаси бўлмайдиган кун» каби бир неча номлари бор. Дунё ҳётининг тугаши билан охират кунининг бошланиши қиёматдир. Бу куннинг даҳшатлари Қуръони каримнинг бир неча сурасида зикр қилинган, алоҳида Қиёмат сураси ҳам бор. Қиёматнинг қачон қоим бўлишини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Ҳатто фаришталар, пайғамбарлар, авлиёларга ҳам бу ҳақда аниқ маълумот берилмаган. Қиёмат кунига ишониш иймоннинг асосий рукларидан биридир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР