loader

ҚИЁМАТНИНГ АЛОМАТЛАРИ

Қиёмат – дунё ҳаётининг тугаши ва охират куни бошланишидир. Ҳадисда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чўрилар ўз хўжайинларини туғмоғи, яланғоч, ялангтўш, камбағал молбоқарлар бино қуришда бир-бири билан беллашмоғи қиёматнинг аломатларидир», деганлар. Уламолар қиёмат соатларининг белгиларини катта ва кичикка ажратишган. Катта аломатлар ўнта бўлиб, улар: қуёшнинг мағрибдан чиқиши, Даббат ул-арз (ер ҳайвони), Яъжуж-Маъжуж, Дажжолларнинг чиқиши, Исо алайҳиссаломнинг тушишлари, Имом Маҳдийнинг чиқишлари кабилардир. Охир замонга яқин одамларнинг бузилиб кетишлари, Аллоҳнинг динидан узоқлашиб, ораларида фитналар содир бўлиши, илмнинг ва илм аҳлининг исканжага олиниши, зилзила, тўфон каби офатларнинг кўпайиши, вақтдан барака кетиши, мол-дунё кўпайиб, садақа оладиган муҳтожнинг топилмаслиги, аёлларнинг кўпайиб кетиши кабилар қиёматнинг кичик аломатларидандир. Қиёматнинг қачон қойим бўлишини фақат Аллоҳ таоло билади. Ҳаттоки, фаришталар, пайғамбарлар, азиз-авлиёларга ҳам бу ҳақда аниқ маълумот берилмаган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР