loader

ҚИРОАТ

Луғатда «ўқимоқ» маъносидаги «қораъа» феълининг масдаридир. Истилоҳда Қуръон нутқи йўлларининг бири бўлиб, ана шу йўлга биноан ўқиш «қироат» дейилади. Қуръон ўқувчи, яъни қироат қилувчи киши «қори» деб аталади. Қироат илмининг пайдо бўлиши Қуръони карининг нозил этилиши билан бошланган. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримни ўқилиши осон бўлган бир неча қироатда туширган. Қираот илми Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг Рамазон ойларида Жаброил алайҳиссаломга ўқиб беришлари билан қарор топган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР