loader

ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Майдони: 198 500 кв. км., аҳолиси: 5 миллион киши, пойтахти: Бишкек, тузуми: республика, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши: 6 та вилоятга бўлинади, йирик шаҳарлари: Ўш, Жалолобод, пул бирлиги: сом. Милоддан олдинги бешинчи-учинчи асрларда бу ерларда яшаган қабилалар тош қуроллар, сопол идишлар ясашни билган, камон ишлатган, чорадорлик ва деҳқончилик билан шуғулланган. Милоддан олдинги 2-асрга келиб ўлканинг жанубий қисми Паркана давлати таркибига кирган ва милоднинг 4-асригача Кўшон империяси ҳукмронлиги остида бўлган. ?-асрда бу ерларга араб фотиҳлари Ислом динини ёйишди. Кейин турк қабилалари кириб келишди, у кейинчалик мўғуллар истилосига дучор бўлди. Кейинги асрлар мобайнида қирғиз қабилалари гоҳ мўғуллар, гоҳ турклар, гоҳ қозоқлар қўл остида бўлди. 18-аср ўрталарига келиб қирғизларда маълум родо-қабилавий муносабатлар шакллана бошлади ва бу 20-асргача давом этди. 19-аср бошида мамлакат Қўқон хонлигига қўшиб олинди. 1850 йилда бошлаб унинг ерларини Россияга қўшиб олиш бошланди. 1918 йилда у Туркистон АССР таркибига кирди. 1924 йилда у алоҳида Қора-Қирғиз мухтор вилоятига айлантирилди,  орадан бир йил ўтиб Қирғиз вилояти, яна бир йилдан сўнг Қирғизистон АССР, 1936 йилда Қирғизистон ССР ташкил этилди. Мамлакат 1991 йил 31 августда мустақилликка эришди. Аҳолининг 63 фоиздан ортиғи ҳанафий мазҳабидаги мусулмонлардан иборат, қолганлар насронийликнинг православ мазҳабида. Қирғизистон ИКТга аъзо бўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР