loader

ҚОДЁНИЙЛИК

Милодий 1900 йили Ҳиндистон яриморолида инглиз мустамлакачилари режаси асосида ва ёрдами билан мусулмонларни диндан узоқлаштириш, мустамлакачиларга қарши курашда жиҳоднинг фарзлигини бекор қилиш мақсадида юзага чиқарилган ҳамда Исломга мансубликни даъво қилувчи кофир фирқанинг номи. Қодёнийлар Мирзо Ғулом Аҳмад Қодёнийни пайғамбар деб эътиқод қилишади. Улар Аллоҳ таолони нолойиқ сифатлар билан сифатлашади, Муҳаммад алайҳиссаломнинг охирги пайғамбар эканликларини тан олишмайди, ҳаром нарсаларни ҳалол, мусулмонларни кофир дейишади. Мазкур жамоа асосчиси Мирзо Ғулом Аҳмад Қодёний 1839 йили Ҳиндистоннинг Панжоб вилоятида туғилган, 1901 йили ўзини пайғамбар, деб эълон қилган, Қуръони каримда Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларидаги ўнлаб оятларни ўзига тааллуқли, деб чиққан. 1907 йили хору зорликда ўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР