loader

ҚОЗИЗОДА РУМИЙ

Салоҳиддин Мусо ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Қозизода Румий, Мовароуннаҳрнинг улуғ олимларидан. Ҳижрий 755-765 (милодий 1354-1364) йиллар орасида Туркиянинг Бурса шаҳрида туғилган. Хуросон в Мовароуннаҳрда таҳсил олган. Самарқандда Қозизода Румий номи билан машҳур бўлди (отаси Бурса қозиси эди). Мирзо Улуғбекка устозлик қилган. Таниқли олим Мирам Чалабий Қозизоданинг набирасидир. Румийнинг фалакиёт, риёзиёт, ҳандаса илмларига доир ўнлаб асарлари бор. Милодий 1426-1436 йиллар оралиғида вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР