loader

ҚОЗИ ИЁЗ

Абул Фазл Муҳаммад ибн Мусо, Қози Иёз номи билан машҳур Ислом олимларидан. Ҳижрий 476 (милодий 1081) йилда туғилган. Африқо шимолидаги атоқли муҳаддислардан бўлиб етишган. Унинг «Аш-шифо» китоби машҳур. Ҳижрий 534 (милодий 1136) йили вафот этган.
ҚОЗИ ШУРАЙҲ. Абу Умайя Шурайҳ ибн Харс ибн Қайс ал-Киндий ал-Куфий, тобеъинларнинг улуғларидан. Қози Шурайҳ номи билан билимдонликда, ақл-заковатда, тўғрисўзликда машҳур бўлган. Ҳазрати Умар замонларида Куфага қози этиб тайинланган ва 65 (ёки 75) йил шу вазифада турган. Ўлимидан бир йил аввал Ҳажжож ибн Юсуфдан истеъфо сўраган. Унинг тафсирлари, фиқра (парча асар)лари маълум. Ҳазрати Умар ва Алидан, Ибн Масъуд ва бошқалардан ҳадис илмини ўрганган. Ундан эса Шаъбий, Наҳаий, Ибн Сирийн ва бошқалар ҳадис ривоят қилишган. Ҳижрий 80 (милодий 705) йилда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР