loader

ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Майдони: 2 717 300 кв. км., аҳолиси: 14,8 миллион киши, пойтахти: Остона шаҳри, тузуми: республика, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши: 20 та вилоятга бўлинади, йирик шаҳарлари: Олма-ота, Қарағанда, Чимкент, Семей. Павлодар, Қустанай, пул бирлиги: танга. Милоднинг 6-7-асрларида ҳозирги Қозоғистон заминида турк қабилалари яшаган ва тўргаш, қарлуқ, ўғуз давлатлари ва Турк ҳоқонлиги ҳукмронлик қилган. Кейин уни салжуқлар, мўғуллар босиб олишди. 8-асрдан бошлаб бу ерда Ислом дини тарқала бошлади. 10-асрдан ҳозирги Шарқий Қозоғистон ҳудудига мўғуллар томонидан Мўғулистон ҳудудидан ҳайдаб чиқарилган қозоқ қабилалари келиб ўрнаша бошлайди. 13-14-асрларда у мўғуллар империяси таркибига кирди. 16-асрда казак отрядлари Ўрол дарёси қирғоқларига келиб ўрнашди ва кейинчалик Шимолий Қозоғистон ерларига тарқалиб кетди. Орадан юз йил ўтиб учта: Катта, Ўрта ва Кичик бийликка бўлинди ва уларни алоҳида хонлар бошқара бошлади. 1731-1742 йилларда мўғуллар босқинидан хавфсираган қозоқлар рус подшоҳидан паноҳ сўрашади ва 1866 йилга келиб бутун Қозоғистон ерлари руслар ҳукмронлиги остига ўтади. 1917 йилда бу ерда совет ҳокимияти ўрнатилади, орадан уч йил ўтиб у РСФСР таркибида мухтор республикага айланади. 1936 йилдан СССР таркибида иттифоқдош республика, 1991 йилдан эса мустақилликка эришди. Мамлакат аҳолисининг салкам 50 фоизи сунний мусулмонлар, 44 фоизи эса православ насронийлардир. Кейинги пайтларда Ислом дини одамлар ҳаётида сезиларли жонланди, 2000 га яқин янги масжидлар, бир неча олий ва ўрта диний ўқув юртлари қурилди, диний адабиётлар ва нашрлар чиқариш кўпайди. Қозоғистон ИКТ аъзосидир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР