loader

ҚОСИМ ибн МУҲАММАД

Қосим ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр Сиддиқ ат-Таймий, машҳур тобеъинлардан, Абу Бакр Сиддиқнинг набиралари. Ҳижрий 31 (милодий 653) йилда туғилган. Отаси Мисрда шаҳид кетгач, холаси ва Ҳазрати Оиша тарбияларида улғайди. Валий зот, тафсир ва ҳадис илмининг етук олими бўлган. Ҳазрати Оиша, Абу Ҳурайра, Ибн Аббос, Ибн Умар, Муовия каби машҳур саҳобийлардан ҳадис ривоят қилган. «Силсилаи олия»нинг тўртинчиси Жаъфари Содиқ унинг шогирди бўлган. Ҳижрий 101 (милодий 721) йилда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР