loader

ҚУБО МАСЖИДИ

Мадинаи мунавварадаги тарихий масжид номи. Пайғамбар алайҳиссалом Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб келганларида аввал тушган ерлари ўрнида бино қилинган масжид Қубо масжиди деб аталган. У Исломда илк барпо қилинган масжид саналади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳар шанба куни Қубо масжидига бориб, зиёрат қилиб келар эдилар. Ҳадиси шарифда: «Ким уйида таҳорат қилиб, Қубо масжидига келиб икки ракат намоз ўқиса, умранинг ажрича савоб бўлади», дейилган. Мадинаи мунавварага келган ҳожилар учун Қубо масжидини зиёрат қилишлари суннатдир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР