loader

ҚУВАЙТ ДАВЛАТИ

Майдони: 17 818 кв. км., аҳолиси: 2,3 миллион киши, пойтахти: ал-Қувайт шаҳри, тузуми: амирлик, давлат бошлиғи: амир, маъмурий тузилиши: 3 та губернаторликдан иборат, йирик шаҳарлари: Ҳавалли, Мино ал-Аҳмадий, Жаҳра, пул бирлиги: қувайт динори. Археологик қазишмалар Қувайтнинг соҳил ҳудудлари милоддан аввалги 3000 йилликларда Бобилнинг қадимий маданият ўчоқларидан бўлганини кўрсатади. Македонияли Искандар даврида уни юнон босқинчилари эгаллаб олди. Милоднинг еттинчи асрида Қувайт Ислом билан шарафланди ва Араб халифалиги таркибига кирди. Ўн олтинчи асрдан бошлаб Усмонли салтанат қўл остида бўлди. 1899 йилда уни Британия истило қилди ва мамлакат 1961 йилга келибгина мустақилликка эришди. Қувайт аҳолисининг 92 фоизи мусулмонлардир, Ислом мамлакатнинг давлат дини саналади. Мусулмонларнинг 85 фоизи Аҳли сунна вал жамоанинг моликия мазҳабига мансуб. Қолганлар шиа мазҳабида. Қувайт Ислом Конференсияси Ташкилоти аъзосидир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР